Сохта тадбиркорлик, нарх манипуляцияси ва солиқдан қочиш схемалари устидан назоратни кучайтириш орқали беш йил ичида яширин иқтисодиётни икки баробар қисқартирмоқчимиз, деди Солиқ қўмитаси вакили. Унга кўра, ушбу чоралар 2025 йилда давлат бюджетига 20 трлн сўм жалб этиш имконини беради.
Энергетика вазирлиги раҳбари Жўрабек Мирзамаҳмудов президент ҳузуридаги йиғилиш якунлари бўйича ноябрь ойида совуқ туфайли аҳоли учун ҳам, иқтисодиёт тармоқлари учун ҳам энергия ресурсларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш учун захиралар, жумладан, газ омборидан газ жалб қилинганини маълум қилди.
Йирик корхоналар учун имтиёзларни бекор қилиш оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганда 2−3 йил оралиғида ўтиш даври олади, деди Солиқ қўмитаси раҳбари ўринбосари Мубин Мирзаев. У, шунингдек, ЖСТга аъзо бўлишнинг афзалликларини қайд этди.
Биринчи яримйилликда Ўзбекистон 5,2 млрд куб метр — ўтган йил олти ойига нисбатан қарийб 2,3 баробар кўп газ импорт қилди. Газ 1000 куб метри учун 160 доллардан олиб келинмоқда. Солиқ қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари билвосита солиқлар (акциз, ҚҚС) улушининг камайишини газ билан боғлади.
Фойдали қазилмалар қазиб олувчи компаниялар учун навбатдаги имтиёзни жорий этиш режа қилинмоқда. Келаси 2 йилда металл ва углеводородлар қазиб олишни бошлайдиганлар рента солиғидан умрбод озод этилиши мумкин. Депутат Дониёр Ғаниев бунга қарши чиқса-да, ҳамкасблари нормани барибир қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг